
Президент мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан танишди
15.12.2017

Давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифини дастлаб Чимбой туманидаги 8-сон мактабгача таълим муассасаси фаолияти билан танишишдан бошлади. Бу ерда Қорақалпоғистонда мактабгача таълим тизимини истиқболли ривожлантириш дастурининг тақдимоти бўлиб ўтди.