Афғонистон Президенти Бухорога келди
06.12.2017
Мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 6 декабрь куни Бухорога келди.
Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев кутиб олди.
Афғонистон Президенти Бухоро давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан учрашади ва улар олдида маъруза килади.
Куннинг иккинчи ярмида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация аъзолари Бухоронинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.