icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги «Akfamedline» тиббиёт марказида бўлди

02.12.2017

Президентимизнинг "Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори хусусий тиббиёт муассасалари учун кенг имкониятлар яратди. 

Пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган «Akfa Medline» тиббиёт маркази шундай масканлардан бири. 

Мазкур тиббиёт маркази лойиҳаси жорий йил 21 апрель куни тақдим қилинган бўлиб, давлатимиз раҳбари уни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, бу ерда юқори малакали мутахассислар ишлашини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берган эди. Ўтган вақт мобайнида қуриб фойдаланишга топширилган тиббиёт марказининг умумий майдони 2 гектар бўлиб, 5 блокдан иборат. 12 қаватли замонавий бино 160 ўринли стационарга эга. 

Хусусий тиббиётни ривожлантиришга фақат пойтахтда эмас, мамлакатимизнинг энг олис ҳудудларида ҳам катта эътибор қаратишимиз зарур, деди Шавкат Мирзиёев. Бу ерда хусусий тиббиёт мутахассислари ўқувини йўлга қўйишимиз керак. Мазкур тиббиёт маркази хусусий секторни ривожлантириш бўйича асосий база бўлади. Корея Республикаси тажрибаси асосида кадрлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш керак. 

Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси собиқ профилакторийси ўрнида ташкил этилган мазкур тиббиёт маркази энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Кўп тармоқли марказда юқори малакали мутахассислар фаолият юритмоқда.

Бу ерда 400 дан ортиқ иш ўрни яратилиб, чет давлатлардаги етакчи тиббиёт марказларида фаолият юритаётган ўзбекистонлик мутахассислар ҳам жалб қилинган. Марказда ультратовуш диагностикаси, терапия, гинекология, гастроэнтерология, диетология, физиотерапия, оториноларингология, урология, педиатрия, кардиология, офтальмология, неврология, эндоскопия, ортопедия, хирургия, нейрохирургия каби йўналишларда хизмат кўрсатилмоқда.

Хусусий тиббиёт марказлари қанча кўп бўлса соҳада рақобат бўлади, рақобат бор жойда хизмат сифат юқори бўлиб, нарх арзонлашади. Бу энг муҳим жиҳатдир, деди Президентимиз. Одамлар тиббиёт масканига унинг чиройли биносига қараб эмас, мутахассисларнинг юқори малакаси бўйича баҳо беради. Бу марказда малака оширган мутахассислар вилоятларга бориб аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида самарали меҳнат қилиши зарур.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда Жанубий Корея тиббиёт институти филиалини ташкил этиш бўйича топшириқ берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo