icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси билан телефон орқали мулоқот

06.12.2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведев ўртасида Россия томонининг ташаббуси билан 2016 йил 5 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Россия Ҳукумати Раиси Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий табриклади. 

Томонлар яқинда савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича олий ва юксак даражада ўтган учрашувлар доирасида эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилди. 

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Медведев Ўзбекистон ва Россия делегацияларининг турли даражадаги амалий ташрифлари якунлари, ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича муҳим битимлар тузилганини ижобий баҳолади. 

Суҳбат чоғида ўзаро манфаатли барча соҳаларда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш ва шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo