Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди
24.11.2017
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери Чон Сэ Гюн билан учрашди.
Спикер давлатимиз раҳбарини қутлар экан, Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик муносабатларни янада мустаҳкамлаш кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини таъкидлади.
Жорий йил 26 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур йўналишдаги алоқаларни янада кенгайтириш борасида муҳим келишувларга эришилган эди. Ўша учрашувнинг мантиқий давоми бўлган бугунги музокаралар ўзаро ишонч ва самимий руҳда ўтди.
Президентимиз Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси фаолияти билан танишди.