icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир-бирларини қутладилар

23.11.2017

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан икки давлат раҳбарлари бир-бирларини қутладилар. 

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг қутловида ушбу тарихан қисқа даврда мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги борасида салмоқли натижаларга эришилгани қайд этилган.

"Бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ва кўп қиррали ўзаро алоқаларнинг намунавий моделини намойиш қилган ҳолда, бутун Марказий Осиё минтақасининг янада тараққиётини таъминлайдиган мустаҳкам пойдевор яратмоқда, деб таъкидланади қутловда. – Жорий йилда Сизнинг Остона шаҳрига ташрифингиз ва менинг Тошкентга ташрифим мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшди. Уларнинг натижалари муносабатларимизни сезиларли равишда кенгайтириб, ҳамкорлигимизнинг янги устувор йўналишларини белгилаб берди". 

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги самарали стратегик шериклик асрлар давомида дўстлик ва ҳамжиҳатликда яшаб келаётган халқларимиз фаровонлиги йўлида бундан буён ҳам янада жадал ривожланиб боришига қатъий ишонч билдирган. 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қутлуғ сана – дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан йўллаган қутловида бундай дейилади: "Чиндан ҳам тарихий ушбу муҳим воқелик мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, Абадий дўстлик ва Стратегик шериклик тўғрисидаги шартномалар асосида ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликни изчил ривожлантиришга мустаҳкам пойдевор яратди". 

"Жорий йилда бўлиб ўтган олий даражадаги самарали учрашув ва музокаралар Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга имкон яратди, уларни аниқ амалий мазмун билан бойитди. Муваффақиятли ҳамда самарали ўзаро алоқаларнинг замонавий босқичи қардош ўзбек ва қозоқ халқларининг манфаатларига тўлиқ жавоб беради, бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва тараққиётни таъминлашга хизмат қилади", деб қайд этилади қутловда. 

Давлатимиз раҳбари ҳар томонлама, жумладан, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги алоқалар бундан буён ҳам фаол кенгайиб ва ривожланиб боришига қатъий ишонч билдирган. "Бу мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини изчил мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз", деб таъкидлаган.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo