icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот

15.12.2016

2016 йил 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев ва қардош Қозоғистон халқини тарихий сана – Қозоғистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан самимий табриклади. 

Ўз навбатида Қозоғистон Президенти Ўзбекистон раҳбарини Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажаришга киришгани билан муборакбод этди. 

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон –Қозоғистон ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирган қатор минтақавий ва халқаро долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар. 

Давлат раҳбарлари ўзаро ҳамкорликнинг барча соҳалари бўйича амалий, ишончли ва очиқ мулоқотни давом эттиришга қатъий ишонч билдирдилар. 

Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни ўзига қулай вақтда Қозоғистонга давлат ташрифи билан келишни таклиф этди. 

Таклиф мамнуният билан қабул қилинди. 

Суҳбат анъанавий дўстлик, ҳамфикрлик, ўзаро ҳурмат ва самимият руҳида ўтди. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo