icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Маҳалла билан профилактика инспектори ҳамкорлигини кучайтирмасдан жиноятчиликка қарши самарали курашиб бўлмайди

17.11.2017

Президентимиз Сергели тумани ички ишлар бошқармаси қошидаги 50-шаҳар ички ишлар бўлими фаолияти билан танишди. 

Мазкур ички ишлар бўлимининг асосий вазифаси тумандаги «Бунёдкор», «Меҳригиё», «Ҳабибий», «Ўзгариш», «Чоштепа», «Жўнариқ», «Нўғайқўрғон» маҳалла фуқаролар йиғинларида тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳудудда жиноят содир этилишининг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш, аҳоли ўртасида профилактика тадбирларини ўтказишдан иборат. 

Бўлимда навбатчилик қисми, техник қўриқлаш маркази, тезкор вакил, суриштирувчи, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш инспектори, вояга етмаганлар ва ёшлар бўйича инспектор ҳамда маҳалла профилактика инспектори самарали фаолият кўрсатиши учун барча шароит яратилган. 

Ички ишлар бўлими замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозланган. Мавзедаги кўп қаватли уйларнинг 100 дан ортиқ кириш йўлаги ва 22 гавжум жойга видеокузатув ускуналари ўрнатилган. Бу ҳудудни туну кун назорат қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, уларнинг олдини олишда ўз самарасини беради. 

Президентимиз 50-шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари билан 15 ноябрь куни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси қуйи поғонада қандай аксини топаётгани юзасидан мулоқот қилди. 

Ҳозирги кунда энг катта масала – бу ички ишлар тизимининг қуйи бўғинини мустаҳкамлашдан иборат, деди Шавкат Мирзиёев. Биз профилактика инспекторларининг яшаши ва ишлаши учун барча шароитларни яратиб бердик. Энди уларнинг салоҳиятини, маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорлигини кучайтириш зарур. Бундан кейин ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади. Шундай қилсак, улар ўртасида рақобат пайдо бўлади, одамларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлайдиган чинакам самарали тизим яратилади. 

Давлатимиз раҳбари замонавий технологиялар билан таъминланган автотранспорт воситасида шубҳали шахсларнинг суратини олиш ва уларни аниқлаш бўйича ўрнатилган тизимнинг ишлаш жараёнини кўздан кечирди. Тошкент шаҳрида ички ишлар бўлимлари учун шундай масканлар қуриш ва уларни замонавий технологиялар билан жиҳозлаш юзасидан топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo