Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Президентимиз енгил саноат лойиҳалари билан танишди

Давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳридаги собиқ лифтсозлик заводи ҳудудида ташкил этилган саноат мажмуасида бўлиб, вилоятда амалга оширилаётган енгил саноат лойиҳалари билан танишди. 

Шавкат Мирзиёев вилоятдаги корхоналарида ишлаб чиқарилган енгил саноат маҳсулотлари намуналарини кўздан кечирди. 

Президентимизнинг шу йил 14-15 апрель кунлари вилоятга ташрифи чоғида берилган топшириқлар асосида 2017-2018 йилларда амалга оширилиши мўлжалланган 19 лойиҳа бўйича изчил ишлар олиб борилаётир. 

“Сам Рафоат текстиль”, “8 март”, “Иман текс”, “Самарқанд Евро Азия текстиль”, “Амин инвест интернейшнл”, “Мароқанд сифат” каби корхоналарда тайёрланаётган тикув-трикотаж маҳсулотлари, бўялган трикотаж мато, кийим-кечаклар ички бозордан ташқари экспортга ҳам йўналтирилмоқда. Бу корхоналар салоҳиятини ошириш, қўшимча иш ўринлари яратиш имконини бераётир. 

Айни пайтда Пастдарғом, Самарқанд, Булунғур, Оқдарё туманларидаги қатор корхоналарда янги лойиҳалар устида ишлар олиб борилаётир. Натижада жинси мато, жинсидан тайёр кийим-кечак, янги турдаги вилвет, мебел газламалари, аралаш ва синтетик матолар ишлаб чиқариш ҳажми кенгаяди. 

Президентимиз соҳада яратиладиган ҳар бир ишчи ўрни муҳим экани, бу корхоналар истиқболини белгилаш ва аҳолини доимий иш билан таъминлашда алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Шу ерда терини қайта ишлаш, чарм-пойабзал ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. 

Давлатимиз раҳбари “Ideal Еlektroluks” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган маиший техника жиҳозлари, “Sino” акциядорлик жамиятида тайёрланаётган музлаткич ва совуткичларни кўздан кечириб, маҳсулотларни ташқи бозорга йўналтириш, экспорт имкониятларини ошириш юзасидан топшириқлар берди.

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2021 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: