icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти БМТ делегациясини қабул қилди

09.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча ва Бош котибнинг махсус вакили, Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари Наталья Германни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Н.Германни БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари лавозимига тайинлангани билан табриклади ва фаолиятига муваффақият тилади. Ўзбекистоннинг БМТ билан, хусусан, яқингача М.Енча раҳбарлик қилиб келган Минтақавий марказ билан ҳамкорлиги самарали бўлаётганини мамнуният билан қайд этди. Президентимиз 10 ноябрь куни Самарқандда иш бошлайдиган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференцияни ташкил этишда БМТ муҳим ўрин тутганини таъкидлади. 

Ўзбекистон Жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида халқаро жараёнларда фаол иштирок этаётгани, жумладан, йиғилиб қолган масалаларга амалий ечим топиш, Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг узоқ истиқболга мўлжалланган тараққиёти бўйича аниқ таклифлар илгари сураётгани ва амалга ошираётгани таъкидланди. 

Меҳмонлар БМТ ва унинг Бош котиби Антониу Гутерриш номидан минтақада хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича ўтказилаётган халқаро форум мақсади ва вазифаларини қўллаб-қувватлашини билдирди. 

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш, "Маърифат ва диний бағрикенглик" резолюциясини қабул қилиш, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳатлашувларини ўтказиш бўйича илгари сурилган муҳим ташаббуслар мавжуд глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этишга салмоқли ҳисса қўшади. 

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo