icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ва концерт дастурида иштирок этди

06.11.2017

Куннинг иккинчи ярмида Жиззах вилояти мусиқали драма театрида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечаси ва концерт дастури бўлиб ўтди. 

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. 

Унда сенатор ва депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи-шоирлар, санъат ва маданият намояндалари, адибнинг авлодлари, фахрийлар, ёшлар, адабиёт ихлосмандлари қатнашди. 

Шароф Рашидов атоқли давлат арбоби бўлиш билан бирга, улкан сўз санъаткори, моҳир таржимон, инсон қалбининг зукко билимдони эди. Унинг ёшлик, баҳор, гўзаллик, эзгулик, Ватан меҳри тараннум этилган асарлари халқимиз қалбидан чуқур жой олган. Хусусан, «Кашмир қўшиғи», «Икки дил достони», «Дил амри» каби асарлари миллий адабиётимиз хазинасидан муносиб жой олган, қатор асарлари асосида бадиий фильмлар суратга олинган, спектакллар саҳналаштирилган. 

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ адолат қайта тикланди, Шароф Рашидов номи тўла-тўкис оқланди. 1992 йил адибнинг 75 йиллик юбилейи юртимизда кенг нишонланди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 мартдаги «Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ушбу сана мамлакатимиз миқёсида катта тантана билан нишонланмоқда. Бу тадбирларда халқимизнинг улуғ адибни қанчалар ардоқлаши, унинг ижодий мероси, одамлар дардига малҳам бўлишдек ўзбекона сифатлари ва фазилатларини қадрлаши намоён бўлмоқда. 

Бу адибнинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб ўтказилган хотира кечаси концертида ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топди. Унда юртимиз санъат усталари томонидан миллий ашула ва рақслар, жаҳон санъатининг энг сара асарларидан намуналар ижро этилди. 

Ушбу куй-қўшиқлар қалбларда Ватанга муҳаббат, ҳаёт сурури туйғуларини жўш урдирди. Шароф Рашидов сўзи билан айтилувчи «Оламда гуллар яшар», «Ватан фидойиларига», «Дугоналар», «Ёр келур» қўшиқлари, Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг «Ўзбекистон дея аталур...», «Ёшлик чоғимда», «Кел, ассалом» шеърларига басталанган тароналар, халқ ашулалари, жаҳон санъатидан ижро этилган ария ва композициялар тингловчиларга бир олам завқ бағишлади. 

Саҳна ортидаги улкан мониторда донишманд инсоннинг болалик ва ёшлик даврлари, уни вояга етказган ота-онаси сиймолари, Шароф Рашидовнинг она Ватанимиз, халқимиз ғурурини кўтариш, юртимизни обод этиш йўлида бутун борлиғини тикиб олиб борган ҳаёти, Президентимиз раҳнамолигида ардоқли адиб номини абадийлаштириш борасида амалга оширилаётган улкан ишлар, бугунги дориломон ҳаётимиз акс эттирилган лавҳалар намойиш этилади. 

Буларнинг бари ўз элига ва Ватанига фидойи инсоннинг халқимиз юрагидан муносиб жой олгани ва меҳрига сазовор бўлганини намоён қилади. 

Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечалари, маънавий-маърифий тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда. 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo