Президент ҳамдардлик билдирди
27.10.2017
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Индонезия Республикасининг Тангеранг шаҳридаги мушакбозлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводида юз берган портлаш ва ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Жоко Видодога таъзия изҳор этди.