icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбeкистон Прeзидeнти Қирғизистоннинг сайланган Прeзидeнтини табриклади

16.10.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сооранбай Жеэнбековни олий давлат лавозими – Қирғизистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан табриклади.

“Сизнинг ғалабангиз – Қирғизистоннинг биродар халқи мамлакатингиздаги чуқур тизимли ислоҳотлар ва ўзгаришларни давом эттиришга, аҳоли фаровонлигини янада оширишга, жамиятда тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга, шунингдек, халқаро майдонда мамлакатнинг обрў-эътиборини мустаҳкамлашга қаратилган режа ва дастурларингизни кенг қўллаб-қувватлаётганидан далолатдир”, – дейилади давлатимиз раҳбарининг мактубида.

Ўзбекистон томони ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиши ва халқларимиз манфаати учун кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш учун барча зарур чоралар кўришга тайёр эканлиги таъкидланди.

“Ишончим комилки, сўнгги йил давомида эришилган ижобий сиёсий мулоқотнинг юксак даражаси ва томонларнинг мавжуд масалаларни ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда ҳал қилишга тарафдорлиги янада ривожланади”, – дейилади мактубда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Сооранбай Жеэнбековга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлат лавозимида ютуқлар, Қирғизистон халқига эса тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилади.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo