icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Хоразм вилоятидаги суғориш тармоқлари тубдан янгиланмоқда

14.10.2017

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Тошсоқа тизимидаги магистрал суғориш каналларини қайта тиклаш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 

Хоразм вилояти суғорма деҳқончилиги тарихи бундан тўрт минг йил аввалги даврга бориб тақалади.

Бугунги кунда вилоятда 276,7 минг гектар суғориладиган майдон мавжуд. Тошсоқа тизими орқали Гурлан ва Янгибозор туманларидан ташқари барча туманлардаги 191,3 минг гектар ер суғорилади. Амударёда сув кам пайтларда, айниқса, эрта баҳор ва ёз ойлари бошида каналларда сув сатҳи жуда паст бўлиб, шўр ювиш, ғалла, пахта ва бошқа экинларни суғориш учун сув асосан насослар ёрдамида олинарди. Бу харажатларнинг ошиб кетишига, сув исрофгарчилиги ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувига олиб келар эди. 

Президентимиз шу йил 27 январь куни Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Тошсоқа магистраль каналида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишиб, ушбу муаммоларни бартараф этиш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда таннархни камайтириш, фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқтисодий аҳволини яхшилашга қаратилган лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш бўйича топшириқлар берган эди. 

Мазкур лойиҳага кўра вилоятдаги Тошсоқа, Шовот, Полвон Ғазовот ва Ғазовот магистрал ва хўжаликлараро каналларининг 120 километри реконструкция қилинди. Режадаги 607 гидротехник иншоотдан 318 таси янгидан қурилди. Бу ишлар натижасида 279 дона насос агрегатларидан воз кечилиб, қишлоқ хўжалик экинлари ўзи оқар сув билан таъминланади ва 31,6 миллион киловатт соат электр энергия иқтисод қилинади. 

Давлатимиз раҳбари қисқа фурсатда бажарилган бу ишларга юқори баҳо берди. Канал атрофидаги ерларни ободонлаштириш, тупроқ иқлим шароитидан келиб чиқиб экиладиган кўчат турларини танлаш ва канал бўйлаб беш қатор дарахт экиш, ёзнинг жазирама иссиқ кунлари одамларга канал бўйида дам олиш шароитларини яратиш бўйича Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддиларига тегишли топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo