icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Алоқа бўйича ҳарбий мутахассисларни тайёрлашнинг кенг кўламли тизими яратилади

26.12.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони томонидан берилган топшириққа мувофиқ, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ҳамда ҳарбий қисм қайта ташкил этилиб, янги замонавий ҳарбий шаҳарчада жойлаштирилган эди.

Президент бу ердаги шароитлар, ўқув-тарбия жараёни, замонавий таълим воситалари, шунингдек,  ахборот-коммуникация технологиялари қай даражада жорий этилгани билан танишди.

Ташриф чоғида ҳарбий хизматчилар, вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Фанлар академияси раҳбарияти, техника йўналишидаги етакчи олий таълим муассасалари ректорлари билан суҳбат бўлиб ўтди. Ҳарбий таълимни ривожлантириш, алоқа бўйича ҳарбий мутахассисларни саралаш ва тайёрлашнинг кенг кўламли тизимини йўлга қўйиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган навбатдаги чоралар белгилаб олинди.

Давлатимиз раҳбарига ҳарбий қисмда амалга оширилган қурилиш ишлари, мудофаа тизимида алоқа тармоқларини модернизация қилиш, жанговар ва ўқув тайёргарлик жараёнларини автоматлаштириш бўйича лойиҳалар тўғрисида маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий қисм ихтиёридаги махсус техника ва алоқа воситаларининг намуналари билан танишди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo