Ўзбекистон Республикаси Президенти Санкт-Петербургга келди
20.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди.
"Пулково" халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ўзбекистон Президенти Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади.
МДҲ мамлакатлари етакчилари кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон Республикаси раислик қилади.