icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Россия Федерацияси Ҳукумати Раисини қабул қилди

01.11.2019

1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, кўп асрлик дўстлик, ўзаро ишонч, ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш анъаналарига асосланган Ўзбекистон-Россия муносабатлари изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Дмитрий Медведев самимий қабул ҳамда мамлакатларимизнинг кўп қиррали муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратаётган эътибори учун Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдириб, Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда таъкидланганидек, аввало олий даражада йўлга қўйилган фаол муносабатлар ва конструктив мулоқот икки томонлама ҳамкорликни мисли кўрилмаган даражага кўтариш ва уни янги амалий мазмун билан бойитишга хизмат қилиб келмоқда. 

Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва кооперацион алоқалар изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Нефть-газ, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алмашинувлар, жумладан, фан, таълим ва туризм соҳасидаги шериклик кенгаймоқда.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Томонларнинг БМТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилиши таъкидлаб ўтилди.

Бўлажак олий даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш борасидаги ўзаро интилиш қатъий экани тасдиқланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo