icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон 2020 йилда МДҲга раислик қилади

11.10.2019

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммити кенг доирадаги музокаралар билан давом этди. 

Давлат раҳбарлари минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиб, томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашдилар. 

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилда МДҲга раислиги қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдириб, мамлакатимиз раислиги давомида ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва самарадорлигини оширишга устувор эътибор қаратилишини таъкидлади.

Ҳамдўстликни янада ривожлантириш концепцияси ва 2030 йилга қадар даврда иқтисодий ривожлантириш стратегиясини қабул қилишни жадаллаштириш таклиф этилди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, эркин савдо зонаси тўлиқ ишлашини таъминлаш, ишлаб чиқариш кооперациясини чуқурлаштириш ва учинчи мамлакатлар бозорини ўзлаштириш, аграр соҳа, энергетика ва телекоммуникациялар тармоғидаги ҳамкорликни кенгайтириш, илмий, инновацион ва таълим дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Давлатимиз раҳбари ўн йилга мўлжалланган Транспорт ва транзит йўлакларини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ва Ҳудудлараро ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади. 

Келгуси йили юртимизда биринчи МДҲ ҳудудлараро форуми бўлиб ўтади, шунингдек, МДҲ савдо-саноат палаталари раҳбарлари кенгаши мажлисини ўтказиш, унинг доирасида Ҳамдўстликнинг ишбилармонлик ташаббуслари ҳафталигини ташкил қилиш таклифи билдирилди. 

Шунингдек, ахборот хавфсизлиги, маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳам қатор тадбирлар режалаштирилган.

Музокаралар якунида ҳужжатлар имзоланди. 2020 йилда МДҲга раислик Ўзбекистон Республикасига ўтиши тўғрисида қарор, Стратегик иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида декларация, Совет халқининг 1941-1945 йиллар Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг Ҳамдўстлик мамлакатлари халқлари ва халқаро ҳамжамиятга мурожаати, 2020-2022 йилларда терроризм ва экстремизмнинг бошқа зўравонлик кўринишларига қарши курашиш  бўйича ҳамкорлик дастури ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo