icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаган

01.05.2019

Термиз шаҳрида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев сессияни очиқ мулоқот тарзида ўтказишни таклиф қилди.

- Ҳақиқий аҳволни гапирган одам бизга дўст. Учрашувимиз ҳамма масалаларни жой жойига қўйиш бўйича фойдали бўлсин, - деди давлатимиз раҳбари

Президентимиз фойдали қазилмаларга бой, уч мартагача ҳосил олса бўладиган табиий шароитга эга, аҳолиси меҳнатсевар Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаганини қайд этди. Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот мамлакатимиз кўрсаткичидан 2,3 баробар, хизмат кўрсатиш 2 баробар, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш 8 баробар кам эканини кўрсатиб ўтди. Вилоятда иқтисодий фаол аҳолининг 10 фоизи ишсиз, тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 54 фоиз экани танқид қилинди. 

Шу каби масалаларни ҳал этиш, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида 2019-2020 йиллар учун умумий қиймати 23 триллион 632 миллиард сўм бўлган 649 инвестиция лойиҳаси режалаштирилган. Булар доирасида 2,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш, 11 минг 500 та иш ўрни яратиш мўлажалланган.

Бундан ташқари, Сурхондарёнинг ўзига хос хусусиятлари ва имкониятларини чуқур ўрганган ҳолда вилоятни 2030 йилгача комплекс ривожлантириш бўйича концепция ҳам ишлаб чиқилмоқда. 

Президентимиз чет элдан инвестиция олиб келиб, замонавий корхоналар ташкил этиш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли ва маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo