icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев иқтисодиётнинг таянч нуқталарини кўрсатиб ўтди

30.04.2019

Президент Шавкат Мирзиёев Музработ туманидаги «Янгиобод инвест сервис» хусусий корхонаси фаолияти билан танишди.

Парранда етти хазинанинг бири, аҳолининг кундалик истеъмол товарлари бўлган гўшт ва тухум таъминоти манбаи. Ушбу маҳсулотларни мўл ва арзон қилиш мақсадида жойларда паррандачилик корхоналари ташкил этилмоқда. 

Яқинда Музработ туманида ҳам ана шундай комплекс ишга туширилди. 10 гектар майдонда еттита товуқхона,  иккита жўжахона ва маъмурий бинолар қурилиб, 220 гектар ер озуқа етиштириш йўлга қўйилди. Натижада 500 минг бош товуқ боқиш, 1 миллион 735 минг дона жўжа парваришлаш имконияти яратилди. 150 киши иш билан таъминланди. Шу кунларда 1000 тонна сиғимга эга музлаткич омборхона фойдаланишга топширилади.

Келгусида товуқ гўштидан сосиска, пар ёстиқ ва кўрпалар, озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. 

Давлатимиз раҳбари корхона фаолиятини кенгайтириш, вилоятнинг бошқа туманларида ҳам шундай мажмуалар ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

Корхонада хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда биогаз ва биоўғит ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган. Унинг натижасида мажмуа ўзини газ билан таъминлаш имконига эга бўлиб, 50 та қўшимча иш ўрни яратилади.

Шу ерда Сурхондарё вилоятида эртапишар маҳсулотлар етиштириш ва экспортга чиқариш, аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ва қишлоқ хўжалигига оид бошқа лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. 

Президентимиз томорқачилик бўйича олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратди. 

Сурхондарё вилоятида 400 мингта хонадонда 48 минг гектар ер бор. Жорий йилда биринчи экинлардан 644 минг тонна ҳосил олинди. Вилоят иқлим шароитида, кичик иссиқхоналар ташкил этиш орқали бемалол уч марта ҳосил олиш, экспорт қилиш мумкин. Бу қарийб 150 минг гектар ердан фойдаланиш билан баробар.

Масалан, бу йил мамлакатимиз тарихида биринчи марта картошка экспорт қилиш йўлга қўйилди. Сурхондарё вилоятида 270 минг тоннадан зиёд картошка  етиштирилди. Унинг 100 минг тоннасини экспорт қилиш режалаштирилган. 

- Томорқачилик озиқ-овқат маҳсулотларини арзон қилиш, инфляция даражасини пасайтиришда таянч нуқталардан бири. Бу орқали қанча одам ишли бўлади, оилаларга даромад, барака киради. Томорқадан самарали фойдаланган одам боқиманда бўлмайди, бой бўлади. Бунинг учун тизим яратилган, - деди Шавкат Мирзиёев. 

Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан тақдим этилган, жойларга бориб, арпа, буғдой, сули ва макажўхори донидан ем ишлаб чиқарадиган мобиль заводни ҳам кўздан кечирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo