Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O'zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • Telegram
  • Facebook
  • Instagram
  • Twitter
  • Youtube

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси Президенти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O'zb
  • Рус
  • Eng
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
Ўзбекистонда Жанубий Корея бизнеси учун энг қулай шароитлар яратилади

19.04.2019

Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон – Жанубий Корея бизнес-форумининг очилиш маросимида иштирок этди. 

Ўзбекистон билан Жанубий Корея ишончли ва узоқ муддатли инвестициявий ҳамкорлардир. Мамлакатимиз иқтисодиётидаги  Корея инвестицияларининг умумий ҳажми 7 миллиард доллардан ошган. Корея миллий нефть корпорацияси, Эксимбанки, “Kogas”, “Lotte group“, “Samsung“, “Hyundai“, “Shindong resources“ ва бошқа кўплаб етакчи компаниялари юртимизда устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. 

Давлатимиз раҳбари Кўксаройда ўтган музокараларда ишбилармонлик алоқаларини қўллаб-қувватлаш, айниқса, ўрта ва кичик бизнесни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлади.

- Бугун Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлар улкан ғоя ва лойиҳаларни ҳаётга дадил жорий этиш учун кенг имкониятлар очмоқда. Ўтган йили мамлакатимизда янги қўшма корхоналар сони 3 баробар кўпайди. Уларнинг орасида Корея капитали иштирокида ташкил этилган 160 та корхона мавжуд. Биз бундан буён ҳам Корея бизнесининг мамлакатимиздаги иштирокини кенгайтириш учун энг қулай шароитларни яратишга тайёрмиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Корея Республикаси Президенти Ўзбекистон азалдан савдо, илм-фан, маданият маркази бўлгани, бугунги кунда ҳам бизнес учун кенг имкониятлар очилаётганини қайд этди. Жанубий Корея Ўзбекистондаги инвестициявий лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибалар билан ўртоқлашишга тайёр эканини билдирди. 

«Ўзэкспомарказ»да ўтказилган форумда икки мамлакат иқтисодий ва молиявий тузилмалари раҳбарлари, етакчи ишбилармонлари иштирок этди. Хусусан, Корея Республикасининг 150 та компания ва ташкилотидан 350 дан ортиқ вакиллар қатнашди. Компания ва ташкилотлар ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, товарлар етказиб бериш ва хизмат кўрсатиш масалалари муҳокама қилинди.

Бизнес-форумда умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд бўлган муҳим келишувларга эришилди ва битимлар имзоланди. Улар энергетика, нефть-газ, химия ва тоғ-кон, машинасозлик ва электр техникаси, транспорт ва логистика, тўқимачилик ва озиқ-овқат саноати, инфратузилмалар, ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли тиббиёт каби устувор йўналишларни қамраб олган.

«Ангрен» эркин иқтисодий зонасини «Инчхон» эркин иқтисодий зонаси бошқарувига бериш, «Бўстонлиқ-фарм» ҳудудида энг зарур дори воситалари ишлаб чиқариш бўйича келишувлар алоҳида эътиборлидир.

Президентимиз Жанубий Корея ишбилармонларини мамлакатимиз иқтисодиётидаги янги имкониятлардан фаол фойдаланишга чақирди.

 

Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2021 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Инфографика
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
  • Администрация янгиликлари
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея
Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган: