icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев: маҳсулот таннархини камайтириш орқали жаҳон бозорига чиқиш керак

12.03.2019

Президент Нурота туманидаги "Мармаробод" корхонасида тоғ жинсларидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ҳар доим бозор талабларини ўрганиш, бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлайди. Бу товарнинг харидоргирлиги, корхонанинг барқарор ишлашини таъминлайди.

Хусусан, кейинги йилларда ҳам ички, ҳам ташқи бозорда пардозбоп тошларга талаб ошган. Нурота туманида бундай тошларнинг катта захираси бор. 

Президентимизнинг аввалги ташрифи чоғида берилган топшириққа мувофиқ «Мармаробод» давлат унитар корхонаси ташкил этилди. 10 миллиард сўм маблағ эвазига даштликдаги 6 гектар ерда замонавий корхона ишга туширилди. Хориждан 655,5 минг долларлик технология олиб келиниб, йилига 24 минг квадрат метр гранитни қайта ишлаш имконияти яратилди. Қирқ киши иш билан таъминланди. Булар лойиҳанинг биринчи босқичи. 

Иккинчи босқичда табиий тошларни қазиб олиш ва қайта ишлашни кластер усулида йўлга қўйиш режалаштирилган. Лойиҳа қувватини йилига 3 миллион квадрат метрга етказиш, маҳсулотлар турини кўпайтириш ва экспортга йўналтириш кўзда тутилган. Бунинг натижасида йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 250 миллиард сўм, экспорт ҳажми 10 миллион долларга етиши, бир ярим мингга яқин иш ўрни яратилиши мумкин бўлади.

Давлатимиз раҳбари корхона маҳсулотларини кўздан кечирар экан, улар жаҳондаги муқобилларидан қолишмаслигини таъкидлади. Самарали технологияларни қўллаш, транспорт харажатларини арзонлаштириш ҳисобидан маҳсулотлар таннархини камайтириш, шу орқали ташқи бозорларга чиқиш бўйича топшириқлар берди. Пардозбоп тошларни жаҳон стандартлари асосида чуқур қайта ишлайдиган кадрлар тайёрлаш, бунёдкорлик ишларида маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Шу ерда Навоий вилоятида 2019-2020 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, хитойлик инвесторлар билан ҳамкорликда мармардан саноат ҳайкалтарошлигини ташкил этиш, Нурота тумани Ғазғон шаҳарчасини Бош режа асосида ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. 

Президентимиз мазкур ҳудуд инфратузилмаси ва саноатини ривожлантириш учун бу ерга темир йўл олиб келиш таклифини билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo