icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қўшма корхона фаолияти кенгаяди

30.01.2019

Президент Шавкат Мирзиёев Фориш туманидаги “Mega Invest Industrial” қўшма корхонасини бориб кўрди.

2017 йил декабрда фаолият бошлаган корхонада базальт тоши қайта ишланиб, базальт толаси ва арматураси ишлаб чиқарилади. Айни пайтда лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқичлари ишга туширилган. Бунинг учун Буюк Британиянинг “Leigh Borrier” компаниясининг 11 миллион доллар инвестицияси ҳамда Ўзбекистон миллий банкининг 26 миллион доллар кредит маблағи йўналтирилган. Германия, Франция, Италия, Россия, Туркия каби давлатлардан ноу-хау технологиялар келтириб ўрнатилган. 225 кишининг бандлиги таъминланган. 

2018 йилда бу ерда минг тонна базальт арматураси ва сеткалар ишлаб чиқарилди. Яқин вақтларда учинчи босқични ҳам ишга тушириш мўлжалланган. Корхона тўлиқ қувват билан ишлагач бир йилда 4 минг тонна базальт толаси ва 4 минг 800 тонна арматура тайёрланади. 

Базальт арматурасининг афзаллиги шундаки, у металл арматурасидан  8 баробар енгил, 3 баробар мустаҳкам, 30 фоиз арзон. Қолаверса, зангламайди, электр токини ўтказмайди, 100 йилгача ўз хусусиятини йўқотмайди. Мазкур корхона Ўрта Осиёда ягоналиги, МДҲ давлатларида иккинчи эканлиги билан аҳамиятлидир.

Давлатимиз раҳбари корхонадаги иш жараёнини кўздан кечирди. Фаолиятни янада кенгайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, маҳсулотлар таннархини камайтириш бўйича топшириқлар берди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo