icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
“Мақом” китоб-альбоми нашрдан чиқди

20.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар доирасида “Мақом” номли китоб-альбом нашр этилди.  

Ўзбек халқининг ноёб мусиқий меросини асраб-авайлаш ва келгуси авлодга безавол етказишга хизмат қилувчи ушбу нашр қадимги мутафаккирлар, аллома ва шоирларнинг мақом санъатига бағишланган рисолаларига оид бўлимларни ўз ичига олган. 

Китобда мазкур санъатнинг фалсафаси, Форобий, Ибн Сино,  Мароғий, Кавкабий каби алломалар асарлари, турли мақом йўллари, жумладан, Бухоро Шашмақоми, Хоразм Олти ярим мақоми ва Дутор мақоми, Фарғона-Тошкент мақоми тарихига алоҳида эътибор қаратилган. “Танбур чизғилари” деб номланган миллий нота ёзувининг кашф этилиши ҳамда унинг воситасида Олти ярим мақом, Дутор мақомларининг ноталаштирилиши, шу билан бирга, ўтган аср бошларида мақомнинг илк бора перфокарталарга муҳрланиши ёритилган. Шунингдек, мақом ижрочилигида кенг қўлланиладиган созларни ясашнинг ўзига хос хусусиятлари ва технологияси баён этилиб, машҳур усталарнинг номлари келтирилган.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари маданий тараққиётида мақомнинг тутган ўрни ва мактабларини акс эттирувчи бетакрор, кенг кўламли фотокомпозициялар билан безалган нашрда мазкур йўналишдаги санъатнинг сўнгги юз йиллик тарихига оид нодир фотосуратлар ҳам ўрин олган.

Китоб-альбомга “Шашмақом. Олтин бисот” номли мультимедиа тўплами илова қилинган бўлиб, ушбу аудиоколлекция академик Юнус Ражабий бошчилигида ташкил этилган “Мақом” ансамбли томонидан 1959-1963 йиллари ижро этилган ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Олтин фондида сақланиб келмоқда.  

Таъкидлаш жоиз,  2017 йил 17 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда ўзбек мақом санъатини чуқур ўрганиш учун зарурий шарт-шароит яратиш, ўзига хос ижро мактаблари ва анъаналарни равнақ топтириш, мақом “олтин фонди”ни яратиш ва бойитиш, халқаро нуфузини ошириш ва кенг тарғиб қилиш кўзда тутилган. Асосий вазифалар қаторида Шаҳрисабз шаҳрида анъанавий тарзда Халқаро мақом санъати форумини ўтказиш ҳамда Ўзбек миллий мақом санъати маркази фаолиятини ташкил этиш белгиланган.  Жорий йилда биринчи марта муваффақиятли равишда ўтказилган Халқаро форумга дунёнинг 70 дан зиёд  мамлакатидан санъаткорлар, мусиқашунос-олимлар ва тадқиқотчилар, халқаро экспертлар ташриф буюрдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo