Президентлар китоблар кўргазмаси билан танишди
28.11.2019
Музокаралардан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон раҳбарининг китоблари - илмий асарлари кўргазмаси билан танишди.
Ушбу китоблар мамлакатимиз илмий-академик доиралари ва ижодий жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотганини таъкидлаш лозим. Мазкур ташриф арафасида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қатор китоблари - “Бахтли ҳаёт соғлиқдан бошланар”, “Маданият – халқнинг бебаҳо хазинаси”, “Барҳаёт афсона”, “Чой – шифо ва руҳий қувват манбаи” номли асарлари ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган эди.
Давлитимиз раҳбари Туркманистон Президентига мамлакатимизда чоп этилган Гурбангули Бердимуҳамедов китобларининг илк нусхаларини совға қилди.