icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент аҳолига қулайликларни ошириш бўйича кўрсатмалар берди

24.10.2019

Президент Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига қулайлик яратиш мақсадида пойтахтимизда янги транспорт боғламалари, метронинг ерости ва ерусти йўналишлари барпо этилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 7 ноябрдаги қарорига мувофиқ, метрополитеннинг Юнусобод йўналиши иккинчи босқичи барпо этилмоқда. 

Объектнинг умумий қиймати 103,8 миллион доллар бўлиб, қурилиш бошланганидан буён 67,5 миллион долларлик ишлар бажирилган. «Шаҳристон» бекатидан қарийб 3 километр йўл тортилиб, иккита янги станция қурилган. Туннелнинг ўнг қисми тўлиқ бурғиланиб, темир-бетон билан мустаҳкамланган. Чап туннелни бурғилаш, ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини кўчириш ҳам тез кунларда якунланади. «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатларида қурилиш-монтаж ишлари жадал олиб борилмоқда.

Президент бўлажак «Туркистон» бекатини кўздан кечириб, қурилиш сифати ва йўловчилар учун қулайлигига алоҳида эътибор қаратди. 

– Бу йўл ва бекатлар халқимизга хизмат қилади. Шунинг учун энг муҳими – сифат, – деди Шавкат Мирзиёев.  

Қурилишга Германия технологияси ва мутахассислари жалб этилган. Сифат ва хавфсизлик ҳам Германия стандартларига мувофиқ бўлади.

Давлатимиз раҳбари бу ерга ўтган йилги ташрифи чоғида метрополитен ва автобус қатновларини оптималлаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур босқичнинг ишга туширилиши натижасида Юнусобод туманида қатнайдиган автобуслар сони ва масофаси анча қисқариб, кунига 5,5 тонна ёқилғи иқтисод қилинади. Йўловчиларнинг манзилига етиб олиши 20 дақиқага тезлашади.

Умуман олганда, бугунги кунда Тошкент метрополитенидан кунига 240 минг йўловчи фойдаланади. Жами 21 километрдан иборат учта янги - Юнусобод, Сергели ва Қўйлиқ йўналишлари қурилиши натижасида яна 150 мингдан зиёд киши қамраб олиниши режалаштирилган. Бу аҳолига катта қулайлик яратиш билан бирга кўчалардаги тирбандликни бартараф этишда муҳим омил бўлади.

- Биз бу ишларни аҳоли талабини инобатга олиб ва келажакни ўйлаб қиляпмиз. Агар бугун қилмасак, шаҳарда тирбандлик яна ортади. Жамоат транспорти ҳар томонлама қулай ва арзон, автомашинада юришдан кўра афзал бўлиши керак. Бу йўловчилар хавфсизлиги, шаҳар экологияси учун ҳам жуда муҳим, - деди Президент. 

Шу ерда «Буюк ипак йўли» метро бекатидан «Тошкент трактор заводи» автошоҳбекатигача бўлган янги йўналиш, Самарқанд халқаро аэропортининг янги терминали лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo