Президент Туркманистонга жўнаб кетди
10.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун 10 октябрь куни Ашхобод шаҳрига жўнаб кетди.
МДҲ саммитида Ҳамдўстлик доирасида кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган комплекс масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш ҳамда бир қатор ҳужжатлар имзолаш режалаштирилган.