icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ғалаба боғида халқимиз қаҳрамонлиги ва матонати акс этади

25.06.2019

Президент Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Олмазор туманида бўлиб, бу ерда барпо этиладиган Ғалаба боғи юзасидан кўрсатмалар берди. 

Маълумки, Ўзбекистон халқи Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабага катта ҳисса қўшган. Шу боис юртимизда ушбу тарихий сананинг 75 йиллигини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, пойтахтимизнинг Олмазор туманида Ғалаба боғини барпо этиш режалаштирилган. 

– Бу боғ халқимизнинг Ғалабага қўшган ҳиссасини намоён этиши, ота-боболаримизнинг қаҳрамонлигини абадийлаштириши керак. Бу ерда Иккинчи жаҳон уруши муҳити, ватандошларимиз қатнашган жанглар ҳақида маълумотлар акс этиши зарур, – деди Шавкат Мирзиёев. 

Лойиҳага мувофиқ, боққа киришда рамзий дарвоза шаклида Ғалаба аркаси бунёд этилади. Боғда уруш даври манзаралари, жумладан, окоп ва блиндажлар, палаткалар, дала ошхоналари ва бошқа лавҳалар акс этган композицион мажмуалар қурилади. Ўша даврдаги ҳарбий техника ва қурол-яроғлар кўргазмаси очиқ осмон остидаги музей вазифасини ўтайди. Шунингдек, музей, кутубхона, Wi-Fi зона, амфитеатр ва кинотеатр ташкил этилади.

Ўзбек аёлининг матонати тимсоли сифатида Зулфия ая Зокирова, унинг урушдан қайтмаган беш фарзанди ҳамда бева қолган тўрт келини хотирасига бағишланган “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуаси ўрнатилади.

Мудофаа вазирлиги, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Тошкент шаҳар ҳокимлигига тарихчилар ва жамоатчилик билан маслаҳатлашиб, Ғалаба боғининг концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

– Боғнинг маъно-мазмуни, экспозициясини чуқур ўйлаш керак. У фақат байрам кунлари эмас, йил давомида ишлайдиган бўлсин. Бу ерга келган ёшлар ўзига билим, руҳ олсин, ғурур-ифтихор туйсин, бугунги тинчликнинг қадрига етиб, ватанпарвар бўлиб улғайсин, – деди Президент.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo