icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Европа кенгаши Президентини қабул қилди

31.05.2019

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Европа кенгаши Президенти Дональд Тускни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари юқори мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, Европа иттифоқи билан конструктив сиёсий мулоқот ҳамда савдо-иқтисодий, инновацион, илмий-техник ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали амалий ҳамкорлик ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси ва Европа иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўладиган жорий йилда Европа Кенгаши Президентининг мамлакатимизга илк ташрифи кўп қиррали шерикликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор экани ва бунга интилаётганидан далолат беради.

“Ўзбекистон – ЕИ” ҳамкорлик кенгаши ва қўмитасининг мунтазам мажлислари, парламентлараро алмашинувларнинг ривожланаётгани, Европа иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини ва бошқа олий мартабали вакилларнинг мамлакатимизга ташрифлари кейинги йилларда ўзаро алоқалар фаоллашганини кўрсатмоқда.

Мамлакатимиз ва ЕИ ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида янги битим лойиҳаси юзасидан музокаралар бошланган.

Европа иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми ва инвестиция лойиҳалари сони ортмоқда. Ўзаро савдо ва ивестицияларни янада кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича маслаҳаталашувлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, европалик ҳамкорлар Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши масаласида кўмаклашмоқда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шериклик қайта йўлга қўйилди ва кенгаймоқда, мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор тармоқларида Европа инвестиция банки иштирокида илк қўшма лойиҳалар амалга оширила бошланди.

“Горизонт-2020” ва “Эразмус плюс” дастурлари доирасида фаол илмий ва ўқув алмашинувлари амалга оширилмоқда.

Учрашувда асосий эътибор иқтисодиёт, савдо, инновация ва инвестициялар, транспорт, фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига қаратилди.

Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Европа бизнесининг етакчи вакиллари юртимизда янада кенг фаолият юритишлари, мамлакатимизга энг янги технологиялар, илғор тажриба ва юксак стандартларни фаол жалб қилиш учун имкониятлар очаётгани алоҳида таъкидланди.

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясига мувофиқ минтақада ўзаро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Европа кенгаши Президенти Ўзбекистоннинг Орол денгизи ҳавзасидаги экологик ҳалокатнинг салбий оқибатларини бартараф этиш борасидаги амалий саъй-ҳаракатларига юксак баҳо берди, Оролбўйи минтақаси учун кўп шериклик асосидаги траст фонди доирасида фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик бошқа долзарб масалалар, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув якунида бутун минтақа барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлаш йўлида кенг кўламли шерикликни янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида томонларнинг интилиши қатъий экани таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo