icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев андижонликларнинг яшаш шароитларини кўздан кечирди

16.05.2019

Андижон шаҳрида аҳоли жуда зич яшайди.

Давлатимиз раҳбари вилоятга аввалги ташрифлари чоғида аҳолининг маиший шароитларини яхшилаш, кўп қаватли уй-жойлар барпо этиш бўйича топшириқлар берган эди. Шунга мувофиқ Андижон шаҳрига яқин Хўжаобод тумани Хидирша массивидан 54 гектар ер ажратилиб, икки сотихли 220 та уй, оилавий поликлиника, болалар боғчаси, маҳалла гузари, маданият маркази, кутубхона, гўзаллик салони, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, тикувчилик корхонаси қурилди. Маҳаллага «Мустақилликнинг 27 йиллиги» деб ном берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев мазкур маҳаллада амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Дилфуза Ҳожиматова хонадонида бўлиб, оиланинг яшаш шароитлари, фарзандлари тарбияси билан қизиқди.

Янги маҳаллада Андижон шаҳридаги «Ферузбек текс» масъулияти чекланган жамиятининг тикув корхонаси ташкил этилган. Бу ерда маҳалладаги 500 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган.

Президентимиз корхонада тайёрланаётган кийимлар намуналарини кўздан кечирди, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.

Шавкат Мирзиёев маҳалладаги «Келажак болажонлари» мактабгача таълим муассасасини ҳам кириб кўрди. 165 бола қатнайдиган боғчада рус ва инглиз тиллари, тасвирий санъат, мусиқа ва спорт, чеварлик тўгараклари ташкил этилган. Мўъжазгина компьютерлар болаларни кичик ёшдан ахборот технологияларига қизиқтиради.

“Мустақилликнинг 27 йиллиги” маҳалласида иккинчи босқичда яна 612 та икки сотихли уй ва 7 та кўп қаватли турар жой, 615 ўринли мактаб, 160 ўринли болалар боғчаси фойдаланишга топширилади.

Шу ерда Андижон шаҳри Бош режаси асосида амалга ошириладиган лойиҳалар, 2019-2020 йилларда 150 та кўп қаватли уй ва таунхаус типидаги коттежлар қуришга оид таклифлар ҳақида маълумот берилди.

Президентимиз уйларни одамларга маъқул тарзда ва керакли миқдорда лойиҳалаштириш, бинолар билан бирга коммуникация тармоқлари ҳам ўтказиш  зарурлигини таъкидлади. Уйларни энергия ва ичимлик суви билан таъминлайдиган инновацион ускуналарни кенг қўллаш бўйича топшириқлар берилди.
 
Маданият марказида чолғисоз уста Абдумалик Мадраимов давлатимиз раҳбарининг ҳар бир уйда дўмбира бўлиши керак, деган ташаббусига мувофиқ олиб бораётган ишлари ҳақида сўзлаб берди. 

Бешта ташаббус асосида вилоятда ёшларнинг санъатга қизиқишини ошириш, спорт билан машғул қилиш, компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишга ўргатиш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича кўрсатмалар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo