icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Саноатни ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди

02.05.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. 

Саноат барча иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантиришга хизмат қилади. Кейинги йилларда бу соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, юқори технологияли заводлар, технопарклар, ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилди. Ўтган йили саноатдаги қўшилган қиймат ўсиши 10 фоиздан ошди.

Лекин диверсификация жиҳатидан қараганда ҳали қилинадиган ишлар кўп.  Масалан, саноатнинг 69 фоизи асосан хомашё ёки бирламчи қайта ишлашга тўғри келади. Экспортнинг 52 фоизини рангли металлар, энергия ресурслари ва ҳўл мева ташкил этади. Бу иқтисодиётда ҳалигача тайёр маҳсулотга нисбатан хомашё устунлигини кўрсатади. 

Йиғилишда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва тайёр товар экспорт қиладиган саноат корхоналарини кўпайтириш, мавжуд салоҳият ва хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. 

Импорт қилинаётган товарларни юртимизда ишлаб чиқариш, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб сотиш даражаси етарли эмаслиги танқид қилинди. Хусусан, миснинг атиги 25 фоизи қайта ишланмоқда, рухнинг 80, молибденнинг 99, ипакнинг 88, хом терининг 60 фоизи хомашё тарзида экспорт қилинмоқда.

Ёки яна бир мисол: 133 минг тонна ўсимлик ёғи импорт қилинган бир пайтда “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси корхоналари 48 фоиз қувватда ишлаётгани, албатта, қониқарсиз ҳолат. Сут ва гўштни қайта ишлаб, кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш соҳасидаги улкан имкониятлар ҳам тўлиқ ишга солинмаган.

Шу боис йиғилишда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитасига мавжуд хомашё базаси ва импорт таркибидан келиб чиқиб, 2019-2021 йилларда саноатлаштириладиган маҳсулотлар рўйхатини шакллантириш вазифаси қўйилди. 

Давлатимиз раҳбари кундалик саноат маҳсулотларини кенг ишлаб чиқариш ва кооперацияни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган саноат маҳсулотларини солиштирган ҳолда эҳтиёжни ҳисоб-китоб қилиш тизимли олиб борилмаётгани қайд этилди. Кичик саноат зоналарида кундалик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди. 

Саноат ривожида тармоқларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш муҳим омил ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 майдаги “Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ маҳаллий саноат ишлаб чиқарувчиларини давлат харидлари орқали қўллаб-қувватлаш механизми жорий этилмоқда.

Яна бир муҳим масала борки, бу саноат товарларини етказиб бериш билан боғлиқ. Юртимизда маҳсулотлар таннархида транспорт харажатлари ҳанузгача юқори. Дунёда ушбу кўрсаткич 8-9 фоиздан ошмайди. Шунингдек, маҳсулотларни сертификатлаш ҳам экспортда жуда муҳим омил.

Шундан келиб чиқиб, транспорт хизматлари нархини камайтириш, маҳсулотларни ташқи бозорлардаги техник сифат талабларига уйғунлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. Ишлаб чиқариш ва сертификатлаш соҳалари мутахассислари малакасини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Муҳокама қилинган масалалар бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo