icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

29.04.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларининг кенгайиши ва мустаҳкамланишида, турли соҳалардаги серқирра ҳамкорликнинг ривожланишида кузатилаётган барқарор ижобий тенденцияни катта мамнуният билан қайд этдилар.

Товар айирбошлаш ҳажми изчил ортиб бормоқда, ишлаб чиқариш кооперациясининг кўлами кенгаймоқда, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик амалга оширилмоқда. 

Чегараолди вилоятлар ҳокимлари кенгаши ҳамда Парламентлараро ҳамкорлик бўйича комиссия йиғилишлари шерикликни янада кенгайтиришда катта салоҳият ва қатъий интилиш мавжудлигини кўрсатди.

Суҳбат чоғида илгари эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, ҳудудлараро ҳамкорлик имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Президентлар минтақавий инфратузилма лойиҳаларини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш муҳимлиги ва иқтисодий долзарб экани таъкидланди. 

Томонлар ушбу лойиҳанинг барча иштирокчилари ўртасида ўзаро англашув мавжудлигини ва улар бўлажак ҳамкорликка тайёр эканини мамнуният билан қайд этдилар.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари қардош халқларимиз фаровонлиги ва манфаатлари йўлида ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo