icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

19.11.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни конгрессмен Трент Келли бошчилигидаги АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари таркибида АҚШ Вакиллар палатаси аъзолари Висенте Гонсалес, Рональд Эстес, Рожер Маршалл ва Женнифер Гонсалес Колон ҳам бўлган делегацияни самимий қутлар экан, конгрессменларни АҚШ парламентига оралиқ сайлов муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Кейинги йилларда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди. Жорий йил май ойида Вашингтонда бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувлар мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликнинг янги даврини бошлаб бергани таъкидланди.

Турли йўналишлар бўйича икки томонлама алоқалар фаоллашди, конструктив сиёсий мулоқот йўлга қўйилди, парламентлараро алмашинувлар, шунингдек, маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик кенгаймоқда.

Савдо-иқтисодий соҳада биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилишга АҚШнинг етакчи компаниялари тўғридан-тўғри инвестициялари ва технологияларини жалб этиш борасида аниқ йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ортди, мамлакатимизда АҚШ капитали иштирокида 25 дан зиёд янги корхона ташкил этилди.

Октябрь ойида мамлакатимизда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс бошчилигидаги нуфузли делегация иштирокида биринчи марта Америка бизнеси ҳафталиги ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари АҚШ Вакиллар палатасида конгрессменлар Т.Келли ва В.Гонсалес раҳбарлигида «Ўзбекистон бўйича кокус» ташкил этилганини мамнуният билан қайд этди. Ушбу механизм муносабатларни ҳар томонлама кенгайтириш ва аниқ иқтисодий лойиҳаларни илгари суришда самарали омил бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик учун қулай шароитлар яратиш ҳамда бу борадаги қўшма лойиҳаларни, аввало, ҳудудлараро даражада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Конгрессменлар давлатимиз раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда янги босқичда амалга оширилаётган ҳамда барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган ислоҳот ва янгиланишларга юксак баҳо берди.

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли амалий ҳамкорликни кенгайтиришга фаол кўмаклашишга тайёрлик таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo