icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президентининг Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқоти тўғрисида

13.11.2018

13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. 

Суҳбатда давлат раҳбарлари кенг кўламли икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни олий даражада эришилган келишувлар доирасида ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарларининг мунтазам учрашув ва мулоқотлари икки томонлама дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш учун ишончли пойдевор бўлиб хизмат қилаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

Президентлар ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалигида кооперацияни кучайтириш, самарали транспорт йўлакларини шакллантириш, ҳудудлараро ва гуманитар алмашувни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Томонлар ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишлари, жумладан, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, замонавий хатар ва таҳдидларга қарши курашиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, энергетик салоҳиятни самарали ривожлантириш борасидаги ёндашув ва позициялари муштарак эканини қайд этдилар.

Икки ва кўп томонлама кенг кўламли ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, халқаро майдонда ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш ва минтақада йирик инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Давлат раҳбарлари қардош Ўзбекистон ва Туркманистон халқларининг фаровонлиги йўлида кўп асрлик дўстлик, яхши қўшнилик ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган кўп қиррали муносабатларни изчил кенгайтириш ва мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo