icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Тошкент шаҳрида йўловчи транспорти қулайлиги янада оширилади

09.02.2018

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишмоқда.

Бугун пойтахтимиз улкан қурилишлар майдонига айланган. Янгидан-янги иншоотлар, корхоналар, тиббиёт ва таълим муассасалари, равон йўллар, кўприклар барпо этилмоқда. Хусусан, Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Юнусобод туманида бўлиб, бу ердаги қурилиш ишлари билан танишди.

Метронинг тоннели асосини яратиш мақсадида 305 метрда бетон ишлари бажарилган ва 330 та йиғма темир-бетон конструкциялари ўрнатилган. Қурилишга 200 дан ортиқ ишчи ва муҳандис жалб этилган. Германия ва Хитойдан замонавий техника ва механизмлар келтирилган. Узунлиги 2,9 километрни ташкил этадиган ушбу йўналишни 2019 йилда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Давлатимиз раҳбари қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Барча саъй-ҳаракатлардан мақсад одамларга қулайлик яратиш, деди Шавкат Мирзиёев. Метрополитен ва автобуслар ҳаракати уйғунлигини таъминлаш, бекатларда йўловчилар тўпланишини ва ҳаракатини мониторинг қилиш, таҳлиллар асосида йўналишларни оптималлаштириш, бу бўйича ҳар куни иш олиб бориш зарур. Йўловчиларни кўпайтириш ҳисобидан йўл кирани арзонлаштириш чораларини кўриш керак.

Шу ерда пойтахтимизда қурилаётган ер усти метроси бўйича ахборот берилди. Президентимиз ушбу метро қурилишини такомиллаштириш, илм асосида материаллар вазнини енгиллаштириш, метро йўли остидаги ҳудудни ободонлаштириш, қўшимча хизматларни йўлга қўйиш юзасидан кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo