29.08.2017
Муҳтарам Президент Жаноблари!
Сизни ва Ўзбекистон халқини 1 сентябрь куни нишонланадиган мамлакатингиз мустақиллигининг 26 йиллиги билан Америка халқи номидан муборакбод этаман.
Ўзбекистон миллий байрами ҳамда Сизнинг давлат раҳбари лавозимидаги фаолиятингизнинг биринчи йили якунланаётгани муносабати билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ва шерикликни янада мустаҳкамлаш йўлида қатъий эканимизни тасдиқламоқчиман.
Биз Сизнинг раҳнамолигингизда амалга оширилаётган минтақада барқарорликни таъминлаш, демократик қадриятларни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаймиз.
Сизга ва бутун Ўзбекистон халқига ушбу қутлуғ санани шоду хуррамлик билан нишонлашни тилайман.
Ҳурмат билан,
Дональд Трамп,
Америка Қўшма Штатлари Президенти