Ўзбекистон Республикаси Президенти Сеулга келди
16.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.
Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.
Самолет олдида Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.