Ўзбекистон Республикаси Президентининг Россия Федерацияси Президенти ва Қозоғистон Республикаси Президенти билан норасмий учрашуви тўғрисида
20.10.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 20 октябрь куни Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида бўлди.
Учрашувда уч мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.