Ҳиндистон халқига ҳамдардлик
19.08.2018
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Керала штатида рўй берган сув тошқини ва кўчкилар оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Ҳиндистон халқига ҳамдардлик билдириб, Президент Рам Натх Ковинд ва Бош вазир Нарендра Модига мактуб йўллади.