Индонезия халқига ҳамдардлик
06.08.2018
Президент Шавкат Мирзиёев 6 август куни Индонезиянинг Ломбок оролида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва Президент Жоко Видодога таъзия изҳор этди. Жароҳат олганларнинг тез орада соғайиб кетишига тилак билдирди.