icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев “Ҳумо Арена” муз саройи қурилишини бориб кўрди

01.06.2018

Президент Шавкат Мирзиёев Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари туташган жойда қурилаётган кўп тармоқли спорт саройини бориб кўрди. 

Бу ерда қурилиш ишлари 2017 йил февраль ойида бошланган эди. Арена уч хил: муз, спорт ва концерт тартибида ишлайдиган бўлади. Заруратга қараб, бир ҳолатдан бошқасига мослаштирилади. Унда хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг билан шуғулланиш, баскетбол, волейбол, футзал, кураш, бокс, қиличбозлик, таэквондо каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш учун замонавий шароит яратилади. Шунингдек, бу ерда концертлар, кўргазма ва конференциялар ташкил этиш ҳам мумкин бўлади. Режага кўра, мазкур мажмуа жорий йил декабрь ойида, Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Давлатимиз раҳбари мажмуа қурилишининг бориши билан танишди.  Бу иншоот улкан ижтимоий аҳамиятга эга эканини, бутун йил давомида ишлаши зарурлигини таъкидлади. Бу ерда шуғулланадиган спорт жамоаларини шакллантириш, улар учун спорт кийимлари ва анжомларини ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo