icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Шавкат Мирзиёев тадбиркорларнинг таклифларини маъқуллади

02.05.2018

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида ташкил этилаётган «Орзу» кичик саноат зонасига ташриф буюрди. 

Қарийб 10 гектар майдонни эгаллаган ушбу ҳудудда 22 лойиҳани амалга ошириш мўлжалланган. Енгил саноат ва озиқ-овқат маҳсулотлари, электр жиҳозлари, тиббиёт ва полиграфия товарлари ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш орқали дастлабки босқичда 2 минг 250, иккинчи босқичда 1 минг 700 кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган. Саноат зонасида ишлаш истагидаги корхоналарнинг ҳаммаси ўз тармоғида тажрибага ва ҳамкорларга эга субъектлардир.

Давлатимиз раҳбари мазкур корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди, уларнинг сифати ва бозори билан қизиқди.

Мулоқот асносида тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этиш, хомашё олиш ва маҳсулотини сотишга кўмаклашиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди. Хорижий технологияларни олиб келиш учун маблағ ажратиш, экспортни кенгайтириш учун корхоналарга халқаро мақом бериш зарурлигини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo