Давлат раҳбарларининг самимий мулоқоти Хоразмда давом этади
24.04.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 апрель куни Хоразм вилоятига келди. Давлатимиз раҳбари Урганч халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди.
Хоразмда ушбу ташрифга катта тайёргарлик кўрилган. Президентларни кутиб олиш учун Урганч халқаро аэропорти ва кўчаларга минглаб одамлар чиққан.
Ташриф дастуридан бир қатор маданий тадбирлар ўрин олган. Давлат раҳбарларининг Урганч туманидаги “Улли ҳовли”, Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” ва Нуриллабой тарихий мажмуаларни бориб кўриши, Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон – Туркманистон санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этиши режалаштирилган.