icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

12.04.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12  апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари Илҳом Алиевни куни кеча бўлиб ўтган Озарбайжон Президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий табриклади.

Сайлов натижалари қардош озарбайжон халқи Илҳом Алиевни кенг қўллаб-қувватлаши ва унга улкан ишонч билдиришини, давлат раҳбарининг шахсий хизматлари ҳамда мамлакатда барқарорликни, изчил иқтисодий тараққиётни таъминлаш, халқаро нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган самарали сиёсатни юсак баҳолашини яна бир бор намоён этгани алоҳида таъкидланди.

Кўп асрлик дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган Ўзбекистон ва Озарбайжон муносабатлари изчил ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди. Халқларимизнинг тарихи, маданияти ва дини умумий, маънавий қадриятлари, анъана ва урф-одатлари муштарак.

Турли даражадаги фаол мулоқотлар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириб, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани қайд этилди.
Ўзаро савдо ҳажми барқарор юксак суръатлар билан ўсмоқда, икки мамлакат етакчи компаниялари иштирокида иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, нефть-газ мажмуида истиқболли кооперация лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Янги «Боку – Тбилиси – Ахалкалаки – Карс» темир йўл магистрали, шубҳасиз, бутун минтақада савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Фаол маданий-гуманитар алмашинувлар давом этмоқда, қўшма тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

Давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон-Озарбайжон кўп қиррали ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни мамлакатимизга давлат ташрифи билан келишга таклиф этди.

Озарбайжон Президенти давлатимиз раҳбарига самимий табрик ва эзгу тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонга ташриф билан келиш таклифини мамнуният билан қабул қилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo