icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Милиция билан маҳалла бирга ишласа, жиноят бўлмайди

30.03.2018

Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги 2-ички ишлар бўлинмасини бориб кўрди. 

Замонавий бўлинма биносида милиция ходимлари учун барча шароит яратилган. Шаҳардаги ҳамма участка нозирлари уй-жой, енгил автомашина билан таъминланган. Бундай эътибор ходимларнинг дунёқарашини ўзгартириб, бурчига садоқатини мустаҳкамламоқда. 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари одамларнинг осойишталигини, жиноят бўлмаслигини кафолатлаши керак. Бунинг учун юриш, ҳар бир ҳолатдан хабардор бўлиш зарур. Милиция маҳалла билан бирга ишласа, жиноятчилик бўлмайди, деди Президентимиз.

Шаҳар ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган инновацион тизимлар, милиция ходимлари ўртасидаги мобил алоқа дастури билан танишди. 

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, йўл-транспорт тизимини тартибга солиш, бу борада Жиззахда ҳам Тошкент шаҳри тажрибасини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Профилактика инспекторларини ахборот технологияларига ўқитиш, бу бўйича илмий-амалий қўлланма яратиш зарурлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари мазкур бўлинмада «Заргарлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва профилактика инспектори билан суҳбатлашди. Жамоат жойларига, биринчи навбатда, болалар боғчалари ва мактабларга кузатув камералари ўрнатиш бўйича топшириқ берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo