17.03.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга олий лавозимга қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
Давлатимиз раҳбарининг қутловида ХХР Раисининг қайта сайлангани ҳамда Бутунхитой халқ вакиллари йиғинининг 13-чақириқ биринчи сессиясида қабул қилинган тарихий қарорлар Хитойни ҳар томонлама ривожлантириш, халқаро сиёсий ва иқтисодий майдонда унинг нуфузли ва тараққий этган давлат сифатидаги ўрни ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, глобал миқёсда, шу жумладан бизнинг минтақамизда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар энг юксак – ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига чиққани чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди.