
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди
16.03.2018
Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этди.
Учрашувда ўзаро ишонч ва манфаатдорлик асосида савдо, иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Давлатимиз раҳбари шу куни Тошкентга қайтиб келди.