icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар одамлар ҳаёт сифатини оширади

02.03.2018

Томди тумани мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларидан. Қийин иқлим шароитига қарамай, бу ерда турли миллат вакиллари аҳил яшаб, юртимиз равнақига ҳисса қўшиб келмоқда. Президент ташрифи уларнинг кайфиятини, руҳиятини кўтариб юборди. 

Давлатимиз раҳбари дастлаб Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантиришга доир режалар билан танишди. Вилоятнинг ушбу чекка туманлари ва Зарафшон шаҳрида саноат ва халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш тармоқларида кўплаб лойиҳалар амалга оширилиши мўлжалланган. 

Хусусан, Учқудуқ тумани жунни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилади. “Қизилқум марвариди”  корхонаси томонидан гидропоника усулида иссиқхона барпо этилади. 

Зарафшон шаҳрида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қарийб 2 минг бошга мўлжалланган қорамолчилик комплекси, музлаткичли омборхоналар барпо этиш, балиқчилик хўжалиги, иссиқхоналар ташкил этиш лойиҳалари амалга оширилади. 

Томди, Конимех туманларида ҳам шу каби истиқболли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилади. 

Шавкат Мирзиёев Конимех туманида туячиликни ривожлантириш ишларига алоҳида эътибор қаратди. Бу ерда минг бош туя ва 500 бош наслли эчки боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси барпо этиш режалаштирилган. Мажмуада йилига минг тонна туя, 300 тонна эчки сути олиниб, шу ерда қайта ишланади. Бу жой нафақат туя ва эчкичилик мажмуаси, балки йилига 10 минг сайёҳни қабул қиладиган замонавий экотуризм марказига айланади. 

Давлатимиз раҳбари мажмуани Мустақиллик байрамигача қуриб битказиш ва сайёҳларга зарур шароит яратиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.
Ижтимоий лойиҳалар тақдимоти ҳам ўтказилди. Унга кўра, Томди туманида “Шодлик” Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун болалар шаҳарчаси қурилади. Майдони 4,3 гектар бўлган шаҳарчада болалар учун барча қулайлик яратилади. Қурилиш ишлари март ойида бошланиб, йил охиригача якунланади. Зарафшон шаҳрида фавворалар хиёбони барпо этиш, Учқудуқ туманидаги “Кончи” санаторийсини таъмирлаш ва жиҳозлаш лойиҳалари шаҳарлар ободлиги ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 

Президентимиз Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарларидаги кўп қаватли уй-жой фондини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам қизиқди. 

Шу ерда 2026 йилгача қимматбаҳо металлар қазиб олишни кўпайтириш, “Ауминзо-Амантой” конларини ўзлаштириш, Мурунтов конини ўзлаштиришнинг 5-босқичи, Томди туманидаги 2-гидрометаллургия заводи қувватларини кенгайтириш каби лойиҳалар тақдимотлари ҳам ўтказилди.
Давлатимиз раҳбари барча лойиҳаларни ўз вақтида ва юқори сифат даражасида амалга ошириш, маҳсулот ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш бўйича зарур кўрсатмалар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo