icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қадимий Бухоро халқаро туризм марказига айланмоқда

16.02.2018

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида туризм соҳасини янада ривожлантириш концепцияси асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Бухоро қадимий обидалари, асрлар оша давом этиб келаётган миллий ҳунармандлик анъаналари билан улкан туристик салоҳиятга эга. Давлатимиз раҳбари вилоятга ўтган йилги ташрифи чоғида бу салоҳиятдан тўла фойдаланиш, шаҳарнинг тарихий қисмида ҳунармандлар мавзеси қуриш, Пойи Калон ва Мир Араб мадрасаларини қайта таъмирлаш каби қатор вазифаларни белгилаб берган эди.

Ушбу кўрсатмалар асосида Пойи Калон ва Мир Араб мадрасалари таъмирдан чиқарилди. "Ҳақиқат" кўчасида биринчи қаватида дўкон ва устахоналар бўлган, иккинчи қаватида ҳунармандлар оиласи яшайдиган уйлар қурилиб, атроф ободонлаштирилди. Натижада кўча ва сайлгоҳ шаҳарнинг тарихий қисмига монанд замонавий қиёфа касб этди.

Бу борадаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Меҳмонхоналар, савдо-кўнгилочар масканлар, кафе ва чойхоналар қурилмоқда.

Президентимиз жаҳон тажрибаси асосида сайёҳларга барча қулайликларни яратиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кўнгилочар дастурлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Давлатимиз раҳбари шаҳарнинг тарихий қисмидаги маданий мерос объектларини таъмирлаш ва тиклаш, ҳудуддан ўтган автомобиль йўллари ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини реконструкция қилиш каби лойиҳалар билан танишди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo