icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигига эътибор қаратди

16.02.2018

Бухоро туманида вилоятда амалга ошириладиган иқтисодий лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Чорвачилик, паррандачилик, ипакчилик, эчкичилик, асалчилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш, пахта майдонларини қисқартириш ва мева-сабзавот етиштиришни кўпайтириш ҳисобига экспорт салоҳиятини ошириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган режалар ҳақида маълумот берилди.

Шавкат Мирзиёев қоракўлчиликни ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Бухоро қоракўлчиликнинг асл ватани экани, маҳаллий аҳоли илгаридан бундай маҳсулотларни бутун дунёга сотиб, катта даромад топганини қайд этди. Бу соҳада йўқолиб бораётган наслчилик ва тажрибани қайта тиклаш, чўпон ва тикувчи ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Қоракўлчилик бўйича институт ва жамғарма, Бухорода завод ташкил этиш юзасидани топшириқлар берди.

Яна бир диққатга сазовор лойиҳа – тут баргидан фойдали чой ишлаб чиқаришга доир. Мутахассисларнинг фикрича, тут баргида кофеин ва танин моддаси одатдаги чойдан 200 баробар кам. Витамин ва минераллар эса, аксинча, кўпроқ. 

Президентимиз бу лойиҳани маъқуллаб, бундай чой аҳоли саломатлиги учун фойдалилиги, импорт ўрнини босиши билан алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади. 

Бухорода ўрмон хўжалиги йўналишида ҳам катта имкониятлар мавжуд. Юртимизда ўсадиган шифобахш неъматлар кўплаб соҳаларда кенг қўлланилади. Хусусан, цистанхе ва исириқ ўсимлигига хорижий фармацевтика корхоналарида талаб юқори. Биргина цистанхенинг доривор хусусияти женшень ўсимлигига қараганда беш баробар юқорилигига эътибор қаратилди. 

Шавкат Мирзиёев бундай табиий имкониятларни тўла ишга солиш орқали янги иш ўринлари яратиш, экспортни кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo